Ямандаги исёнчи ҳутийлар Адан кўрфазида Исроилнинг Galaxy Leader юк кемасини эгаллаб олди
Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар қилди.
Исроил бу учун жавобгарликни Эронга юклади.
“Эроннинг халқаро кемага ҳужумини кескин қоралаймиз. Британия компаниясига тегишли бўлган ва япон компанияси томонидан бошқариладиган кема Эроннинг хоҳиши билан Ямандаги ҳутий жангарилар томонидан қўлга олинган”, дейилади Исроил бош вазири девони баёнотида.