Ногиронлиги бор абитуриент қандай имтиёзларга эга?
Абитуриентлар учун мўлжалланган барча маълумотлар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматда бўлиши лозим.
Ногиронлиги бор абитуриентлар кириш имтиҳонида қатнашиш учун тўланадиган тўловдан озод.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бор фуқароларга умумий қабул квотасининг 2 фоизи миқдорида грант ўрни ажратилади. Бу 2 фоизлик квота йўналишлар доирасида тақсимланади. Имтиёздан фойдаланиш учун абитуриент максимал баллнинг камида 30 фоизини (56,7 балл) тўплаши керак.
️ Кўзи ожиз абитуриентлар учун олий таълим муассасалари томонидан махсус имтиҳон ташкил этилади.
Ногиронлиги бор фуқароларга «Махсус педагогика, дефектология» йўналишида магистратура учун тўлиқ давлат гранти берилади.
️ ОТМларда ўқиётган ногиронлиги бўлган талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш учун унинг яқинларидан бирига ОТМда ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилиши керак.