14 ёшли қизни 7 ой давомида уйида мажбуран сақлаб келган аёл қамалди
Хабар берганимиздек, Қашқадарё вилояти Китоб тумани прокуратураси томонидан фуқаро Н.А.га (аёл) нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2023 йилнинг 25 ноябрь куни фуқаро Н.А. (аёл) гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан ЖИБ Китоб тумани судининг 26.11.2023 йилдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мазкур иш юзасидан Болалар омбудсмани вояга етмаган Ч.Т. нинг қонуний манфаатлари таъминланиши устидан парламент назоратинини давом эттиради.