Туркияда сел ва довул оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди
Туркияда сув тошқини ва довул оқибатида икки киши ҳалок бўлди, ўн киши жароҳатланди.
Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Синоп ва Кония шаҳарларининг ҳар бирида бир киши ҳалок бўлгани қайд этилди. Яраланган ўн киши пойтахт Анқара, Кония ва Гиресун шаҳарларидандир. Шу билан бирга, Анқарадаги ҳодисада жабрланганларнинг ҳарбий хизматчилар эканлиги таъкидланди.