Бухорога 20 та янги автобус олиб келинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни шу мақсадда “Progress mega trans” МЧЖ томонидан Хитойнинг “Zhongtong Bus” компаниясида ишлаб чиқарилган 20 дона автобус сотиб олинди. Ушбу автобуслар Бухоро шаҳар жамоат транспортининг янги йўналишлар тармоғида тасарруф этилиши режалаштирилган.