Финляндия Россия билан чегарасини ёпди
30 ноябрдан бошлаб Финляндия ҳукумати Россия билан чегарадаги барча ўтиш пунктларини ёпди. Бу қарор 28 ноябрь куни эълон қилинди. У 13 декабргача амал қилади.
Тақиқ Вайниккала темир йўл юк ташиш пунктига тааллуқли эмас.
Финляндия расмийлари Россия Федерацияси билан қуруқликдаги чегарани ёпиш қарорини Финляндияга Россиядан боришга ҳаракат қилаётган учинчи мамлакатлардан бошпана изловчилар оқимининг кўпайиши билан изоҳлади.