Туркия экспорт рекордини янгилади
Жорий йилнинг ноябрь ойида Туркия экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 фоиз ортиб, 23 миллиард 11 миллион долларга етди.
Бу ҳақда Туркия савдо вазири Ўмер Болат маълум қилди. Бу билан мамлакат тарихидаги ойлик экспорт рекорди янгиланди.
Вазир барча қийинчиликларга қарамай, мамлакатда июл ойида бошланган экспорт ўсиши август-ноябр ойларида ҳам давом этиб, рекорд даражага етганини таъкидлади.
Охирги 11 ойда Туркия экспорти 232,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,7 фоизга ошганини билдиради.