Focus Online: Исломчилар ҲАМАСни қўллаб-қувватлаш учун шаҳзода Гаррига ҳужум қилишни режалаштирмоқда
Исломчилар Сассекс герцоги шаҳзода Гаррига ҳужум қилишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Focus Online портали Германия махсус хизматларига таяниб.
“Афтидан, исломчилар шаҳзода Гаррига ҳужум қилишмоқчи. Улар учун бу нафратланган Ғарб ва Исроил тарафдорларининг рамзидир”, — дейилади материалда.
Қайд этилишича, исломчиларнинг ниятлари Гаррининг Афғонистондаги Британия қуролли кучлари контингенти таркибида хизмат қилиши, шунингдек, унинг “Толибон” ҳаракати аъзоларига қарши операцияларда иштирок этиши билан боғлиқ.