ҲАМАС ваъдасида турганини маълум қилди
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида асирга олинган барча аёллар ва болаларни озод қилди. Бу ҳақда ҳаракатнинг Сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурий маълум қилди.
Унга кўра, Исроил томони исроиллик болалар ва аёллар ҲАМАС қўлида қолишини таъкидламоқда.
«Бизда бўлган аёллар ва болаларни барчасини алмаштирдик», деди ал-Арурий Al-Jazeera билан суҳбатда.