Ўзбекистонда ҳавога чиқаётган газларни ҳисобга олиш учун Миллий реестр яратилади
Ўзбекистонда ташланмалар Миллий реестри яратилади. Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси (COP-28) доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Industrial Innovation Group бош директори Тарам Матар Тарам ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ҳужжат Миллий углеродли кредит тизимини яратиш доирасидаги ҳамкорликка қаратилган.
Меморандум Ўзбекистоннинг ташланмаларни камайтириш бўйича миллий стратегиясига мувофиқ тузилган. Бунга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги атмосферага чиқарилаётган газларни ҳисобга олиш бўйича Миллий реестрни яратиш ташаббуси билан чиққанди.