Болаларга парацетамол беришда нималарга аҳамият қаратиш лозим?
Агар шифокор томонидан белгиланмаган бўлса, парацетамолни 2 ойликдан кичик чақалоқларга ва жигар, буйрак муаммолари бор бўлган болаларга бериш тавсия этилмайди.
Болаларга 24 соат ичида 4 мартадан кўп парацетамол бериш мумкин эмас. Ва дозалар орасида 4-6 соат фарқ бўлиши лозим.
Шифокор билан гаплашмасдан болаларга парацетамолни 3 кундан ортиқ бермаслик керак. Шунингдек, дори воситасини болалар қўли етмайдиган жойда сақланг.