Нетаняху: «Ғазо урушидан кейин Фаластин маъмурияти бўлмайди»
Исроил Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин Фаластин маъмурияти назоратини ўз қўлига олишини истамайди.
Исроил давлат телевидениесининг хабарига кўра, бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ расмийларини маълум қилган.
Исроил ҳукумати раҳбари ўзи бошқарадиган «Ликуд» партияси депутатлари билан учрашувда «уруш тугаганидан кейин Фаластин маъмуриятининг Ғазо устидан ҳар қандай назоратига қарши эканлигини» айтди.
«Урушдан кейинги Ғазода Фаластиннинг янги ҳокимияти бўлмайди, аслида Фаластин ҳокимияти умуман бўлмайди» – деди Нетаняху.
Айни пайтда, АҚШ расмийлари Ғазода жанглар тугаганидан кейин ким назоратга олиши ҳақида аралаш сигналлар юбормоқда.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби кечаги кунги баёнотида ҳозирги Фаластин маъмурияти жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин Ғазо устидан ишончли назоратни амалга оширишга қодир эмаслигини айтди.
«Ғазода қандай маъмурият бўлишидан қатъи назар, Фаластин халқининг талабларига жавоб бериши керак ва ҳозирда Фаластин маъмурияти бу ҳокимиятдан фойдаланмаяпти», деди у.
Нетаняху аввалроқ эксклавдаги ишғол тугагандан сўнг «Фаластин маъмуриятига Ғазога қайтишига рухсат бериш режаси йўқлигини” айтган эди.