Азода шоу-бизнесдаги ёлғонлар ҳақида гапирди
Инста-блогер, хонанда Азода шоу-бизнесдаги ёлғонлар ҳақида гапириб, одамларни оқибатли бўлишга чақирди.
“Масалан, менинг танишларим реклама сўраб чиқса ёки тўйга чақирса, мен ҳамма учун айтиладиган нархни айтиб, 500 доллар чегирма қилиб бераман. Лекин администраторимга телефон қилиб сўрашса, бир хил нарх айтилади.
Бир яқинимни туғилган кунга чақирмоқчи бўлдим. Кейин сўрадим қанчага келиб бероласиз деб. У 500 доллар нарх айтди. Кейин мендан илтимос қилган одамларга 500 доллар экан десам, улар ҳайрон қолишди. “Боя админига телефон қилдик, 300 доллар дедику бизга”, деди. Ана шу ерда ер ёрилмади, ерга кириб кетмадимда.
Ўртоқлар, ҳақиқат очилади, ёлғон бўлади. Қўйинглар бундай нарсаларни, оқибатли бўлайлик”, дейди у.