Ўзбекистонда Беларусь тиббиёт муассасаларининг 2 та филиали очилади
Шу ва бошқа келишувларга Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши доирасида эришилди.
Унда икки мамлакат бош вазир ўринбосарлари Жамшид Хўжаев ва Леонид Заяц иштирок этди.
Томонлар, шунингдек, инновациялар алмашинуви, дори воситаларини ўзаро етказиб бериш ва биргаликда ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.