Бераман деса ҳеч гап эмас!
АҚШнинг Виржиния штатида яшовчи Мари Эдвардс исмли аёл дорихонада 1 миллион доллар пул ютиб олди.
У касаллиги сабаб дорихонага боради ва у ерда унга доктор ёзиб берган дори-дармонларни сотиб олмоқчи бўлади. Аёл ўша ернинг ўзида лотерея чиптасини сотиб олди ва катта миқдорда пул ютиб олди.
Мари Эдвардс ўз ютуқларини ажойиб ва ақлбовар қилмайдиган деб атади. Аёл ҳали пулни нимага сарфлашни билмайди.