Тошкент метросида яна носозлик
Жорий йилнинг 6 декабр куни соат 08:55 лар атрофида Чоштепа бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 8-сонли ҳаракат таркиби поездда кузатилган техник носозлик туфайли ҳаракатлана олмаган. Бунинг натижасида эса ортидан келаётган 14-сонли ҳаракат таркиби бекат банд бўлганлиги сабабли, бекат кириш светофори олдида 5 дақиқа вақт мобайнида тўхтаб турган. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.
Носозлик кузатилган ҳаракат таркибидаги йўловчилар бекат платформасига туширилган ва бу ҳаракат таркиби 09:02 да текширув йўлаги томон юборилган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда. «Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.