Фарғона аэропортида янги қўниш тизими ўрнатилди
Фарғона халқаро аэропортида 11 декабрь куни “O‘zaeronavigatsiya” ДУК мутахассислари томонидан ILS/DME қўниш тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар якунланди.
Модернизация ишлари якунлангач, маҳсус ҳаво кемаси томонидан тизимнинг Ўзбекистон Республикаси ва ICAO халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун синов парвози ўтказилди.
Фарғона аэропортидаги замонавий ILS/DME қўниш тизими мураккаб метеорологик шароитларда ҳаво кемаларининг қўнишини ва аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигини таъминлайди ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширади.