Фарғона водийси вилоятларига бензин етказиб бериш 2 баравар оширилди
Энергетика вазирлигига кўра, Андижон, Наманган ва Фарғонада талабни қондириш учун:
БНҚЗ ва ФНҚЗда бензин ишлаб чиқариш 4 минг тоннага оширилган;
Россиядан Аи-92 К5 бензини импорти кўпайтирилган;
биржада ҳам савдога чиқарилаётган бензин кўпайган.
Шу орқали водийдаги АЁҚШларга кунига 400 тонна эмас ўртача 800 тонна бензин етказиб бериш бошланган.