Халққа, президентга ким хоинлик қилмоқда?
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида газ ва электр таъминоти бўйича муаммо яратадиган мутасаддилар халққа хиёнат сифатида қабул қилиниши бир неча марта уқтирилди.
Давлатимиз раҳбари ўтган қишдаги совуқдан келиб чиқиб, бу мавсумга жиддий тайёргарлик кўрилганлигини, ички имкониятлар тўла ишга солиниб, тармоқлар модернизация қилинганлигини, муассаса, корхона ва маҳаллалардаги камчиликлар бартараф этилганлигини алоҳида таъкидлади.
Йиғилишда сўз олган «Ҳудудгазтаъминот» компанияси раиси Баҳодир Эшмуродов ҳам бошқа мутасаддилар қатори тизим куз-қиш мавсумига тўла тайёрлиги ҳақида, таъминотда муаммо бўлмаслиги ва юқори савияда ўтказилиши ҳақида гапираётганда, Президент уни тўхтатиб, бу гапларни 25 мартдан кейин айтса тўғри бўлишини, ҳозир баландпарвоз гаплар керак эмаслигини айтди.
Бизда эса… Бизда эрталабдан газ умуман йўқ. Боғимайдон маҳалласи.
Тошпўлат Раҳматуллаев