Тошкентдаги Филология мактаби «замдиректори» қамоққа олинди
Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчисини ток уриб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур иш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда Бош Darakchi.uz‘ прокуратура матбуот котиби берган маълумотларига таяниб хабар қилмоқда.
Директор ўринбосарига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.