АҚШ президенти Жо Байденга нисбатан импичмент эълон қилишармиш…
“Ҳов тўда бошилари!..
Сенлар ўйлаб иш қилаяпсанларми?! А, бу мияларингга бунақа бетайин, бемаза фикр қаердан келиб қолди?! Ҳозирги нозик маҳалда-я!.. Нима эмиш, тезликда АҚШ президенти Жо Байденга нисбатан импичмент эълон қилишармиш. Бир муддатга бўлса-да, АҚШни эгасиз қолдиришармиш! Ахир бу нима деган гап?! Бошқа қиладиган ишларинг йўқми? Ундан кўра халқнинг янада фаровон яшаш йўлларини излаб топмайсанларми?! Менга шу йўлда кўмакчи бўлмайсанларми?! Менга алам қиладиган томони, бунга ҳатто республикачилар партияси вакилларининг ҳам кўр-кўрона ишониб қолишгани ва ўша тўда бошиларнинг гапларини маъқуллаб, уларга эргашганларидир. Агар аҳвол шу тарзда давом этса, АҚШнинг келажаги нима бўлади?!”
АҚШ президенти Жо Байден қулоғига “импичмент” деган гаплар чалиниб қолганидан кейин Оқ уй порталида мана шундай мурожаат билан чиқди.