Қозоғистонда 13 ёшли ўқувчи парта бурчагига урилиб, вафот этди
Бола жароҳат олгач, клиник ўлим ҳолатида шифохонага етказилган. Бироқ ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.
«Бу ҳаммани ҳайратда қолдирди. Қизимнинг айтишича, воқеа учинчи қаватда содир бўлган. Бола синфга югуриб кириб, остонада қоқилган ва томоғи билан парта ёки стол бурчагига урилган», — дейди мактабдаги ўқувчилардан бирининг онаси.