Қашқадарёда «Nexia» автомобилида пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди
Ширинбулоқ« ЙПХ масканида тўхтатилган «Nexia» автомобилида пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Жорий йилнинг 13 декабрь куни Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Ширинбулоқ ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан «Nexia» русумли транспорт воситаси «Бухоро-Муборак» йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида тўхтатилиб текширилганда автомашина юкхонасида 10 қути «Трения» ёзувли пиротехника воситаларини олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи С.Х. ва аниқланган пиротехника воситалари Муборак туман ИИБга топширилди.