Хаёлларинг бузилмасин!..
Шунчаки оддий. Россия Россия бўлгани бери, Қозоғистон Қозоғистон бўлгани бери, россияликлар Қозоғистон иқтисодига 50 млрд доллардан ошиқ инвестиция киритган. Қалай, ёмонмасми? Албатта, ёмонмас. Чунки қўни-қўшничилик, олди-берди бўлиб туради. Агар охирги олти ойни ҳисобласак, яна 1,1 млрд доллар маблағни Россия Қозоғистонга киритган… Мана шунақа гаплар.