АҚШнинг Мэн штати Дональд Трампга сайловда қатнашишни тақиқлади
АҚШнинг Мэн штати собиқ президент Дональд Трампга штатдаги праймеризларда қатнашишни тақиқлади.
Тегишли қарор 28 декабрь, пайшанба куни Демократик партиядан давлат котиби Шенна Беллоуз томонидан қабул қилинди.
Бу АҚШ Конституциясига киритилган ўн тўртинчи тузатиш асосида амалага оширилди, унга кўра лавозимни эгаллаган пайтида Конституцияга қарши қўзғолон кўтарган (гап Трампнинг 2021 йил 6 январдаги Капитолийга бостириб кирилган воқеаларда алоқадорлиги ҳақида бормоқда) ҳеч бир фуқаро Америка Қўшма Штатлар ҳукуматида ёки бирон бир штатда фуқаролик ёки ҳарбий лавозимни эгаллаши мумкин эмас.
Беллоузнинг айтишича, у штатдаги баъзилар, жумладан, собиқ қонунчиларнинг икки партиявий гуруҳи Трампнинг сайловдаги позициясига эътироз билдирганидан кейин шундай қарорга келган.
Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин Колорадо суди Трампга нисбатан худди шундай қарор қабул қилган эди. Бироқ, штат республикачилар учун унчалик муҳим эмас, чунки Колорадо ҳар доим демократлар учун овоз беради. Трампнинг адвокатлари қарорга зудлик билан АҚШ Олий судида эътироз билдиришга ваъда беришди, деб хабар беради korrespondent.net.