“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдори пора билан қўлга тушди
Бош прокуратура хабарига кўра, “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдоришахси С.А. битта АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, яна бошқа бир АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, 50 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Бухоро вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.