«Афросиёб» тезюрар поезди йўл созловчисини уриб кетди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поезд уриб кетиши оқибатида вафот этган темирйўл ходими воқеаси бўйича маълумот берди.
2023 йил 27 декабрь куни тахминан соат 11:26лар атрофида «Бухоро минтақавий темир йўл узели» УКга қарашли Жума-Каттақўрғон темир йўл бекатлар оралиғида тезюрар «Афросиёб» электропоезди машинисти томонидан берилган камчиликни бартараф этиш мақсадида иш раҳбари, йўл устаси в.б. Ш.Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчилар биргаликда жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишган.
3750 км.нинг 9 пикетдан темир йўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган (темир йўл излари четидан қайтмасдан) йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири в.б. М.Алиқулов томонидан берилган огоҳлантириш ишораларига эътибор бермади. Афросиёб электропоезди машинисти томонидан берилган огоҳлантириш сигналини эшитмади.
Оқибатда, Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли «Афросиёб» электропоезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетди ва у воқеа жойида вафот этади.
Воқеа тавфсилотлари ўрганилмоқда.