Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Санжар Қувватов нега "Пахтакор"дан "Нефтчи"га ўтди?

“Нефтчи” клуби янги мавсум учун таркибини жиддий равишда кучайтираётганини яхши биласиз. Бир неча йил “Пахтакор” шарафини муносиб ҳимоя қилиб, чемпионликни қўлга киритиб, яна бошқа муваффақиятларга эришган тажрибали дарвозабон Санжар Қувватов энди “Нефтчи” сафида фаолият олиб боради. Куни кеча Қувватов Sports.uz сайтига интервью берди. - Санжар, сизни “Нефтчи” клубига ўтганингиз билан табриклайман. Балки бу кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлгандир. Аввало, ушбу жамоа аъзосига айланишингизнинг воқеалари қандай юз бергани ҳақида сўрамоқчиман. Дастлаб қачон таклиф билан чиқишганди? - Табрик учун раҳмат. “Нефтчи”га ўтишимни кўпчилик кутмаган бўлиши мумкин. “Нефтчи”даги дарвозабонлар мураббийи билан анчадан бериш танишмиз, доим гаплашиб турардик. Улар Ўзбекистонга келишганидан бери менга таклиф билан чиқишарди. “Пахтакор” билан шартномам борлиги учун кетмаётгандим. Фарғоналикларнинг бу сафарги таклифидан кейин рози бўлдим. Чунки, барибир қандайдир янгилик киритиш, жамоа алмаштириш керак. Яна ҳамма билиши керак бўлмаган бошқа гаплар ҳам бор. “Нефтчи”да дарвозабонлар мураббийидан ташқари бош мураббий Виталий Григорьевич ҳам менга қизиққани ва ишонч билдиргани учун клуб билан гаплашишни бошладим. “Пахтакор” билан икки томонлама келишиб, шартномани бекор қилишга қарор қилдим ва “Нефтчи” билан шартнома туздим. - “Пахтакор”да бир неча йил фаолият олиб бордингиз. Кўплаб ютуқларни қўлга киритдингиз. “Шерлар”ни тарк этиш қийин бўлмадими? - Албатта, “Пахтакор”да футболдаги фаолиятимда энг кўп ютуққа эришдим. Шунинг учун ҳам бу клубга кўпчилик ўтишни хоҳлайди. Барча натижалардан тўлиқ қониқдим, деб айта олмайман. Масалан, ҳар доим барқарор ўйнаб бўлмайди, қандайдир хатолар бўлиб қолиши мумкин. У ердаги футболчилар билан доим бирга бўлдик, яхши ва ёмон ҳолатларда ҳам қўллаб-қувватладик. Ҳақиқий бир жамоа бўлиб ҳаракат қилганмиз. Клубдан Шота Арвеладзе кетганидан сўнг жамоа Ортиқхўжаев олишидан олдин деярли ҳеч кимсиз қолиб кетди. Ўшанда ҳам барчамиз бир оила бўлиб, қийин ҳолатдан чиқиб кетганмиз. Бир умр эсда қоладиган вазиятлар бўлган. Албатта, бундай жамоани тарк этиш осон бўлмади. Шунга қарамай, ҳаёт давом этади. Фақат олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Ота-онам, яқинларим билан маслаҳатлашган ҳолда шу қарорга келдим. - Навбатдаги саволим Максим Шацких билан боғлиқ. Бош мураббий чемпионатнинг иккинчи ярмидан ўтгач, асосан легионер дарвозабонга ишонч билдирди. Шацких билан муносабатингиз қандай эди? Балки клубдан кетишингизга бу нарса ҳам таъсир қилгандир... - Максим Шацких билан ўртамизда ҳеч қанақа ёмон муносабат бўлмаган. Жамоадан кетишим Шацких сабабли эмас. Павлюченко келгани ёки бошқа дарвозабонлар келиши керак бўлгани учун эмас. Мен клубдан бошқа сабабларга кўра кетдим. Менда ёшлигимдан ҳар доим катта рақобат бўлиб келган. Бундан ҳеч қачон қўрқмаганман. Бундан кейин ҳам қўрқмайман. Максим Шацких билан яхши муносабатдамиз. Ўртамизда келишмовчилик бўлмаган. Тўғри, охирги мен ўйнаган ўйинларда ютолмадик. Мураббий дам беришга қарор қилди. Бу мураббийнинг қарори ва унинг хулосаси. Сиз қанақа футболчи бўлишингиздан қатъий назар охирги қарорни қабул қиладиган мураббий. Павлюченко ҳам ёмон ўйнамади. Клубда 5 йил ўйнаган бўлсам ҳеч қанақа муаммо бўлмаган. Ҳар доим раҳбарият, мураббийлар билан яхши муносабатда бўлганмиз. “Пахтакор” жамоасида қоровуллар, ошпазлар, қўйингки, ҳамма-ҳаммаси билан жуда яхши муносабатдаман. Барчасини ҳурмат қиламан ва мени ҳам ҳурмат қилишади. - Сизга “Нефтчи”дан ташқари яна бошқа таклифлар ҳам бормиди? - Йўқ, менга ҳеч қанақа таклиф бўлмаган. Чунки шартномам бор эди, буни клублар билишарди. “Пахтакор”да кетма-кет чемпионликни қўлга киритганимиз учун балки бошқа жамоага ўтишимни хаёлларига ҳам келтиришмагандир. Мен “Нефтчи”дан бошқа ҳеч ким билан гаплашганим йўқ. Айтганимдек, “Нефтчи”даги дарвозабонлар мураббийи билан ҳар доим алоқада бўлиб келганмиз. У шартномам бўлишига қарамасдан ҳар йили “Санжар келасанми”, деб сўрарди. Охири қарор қилдим. Бу сафар таклиф билан чиқишганида розилигимни айтдим. Бошқа жамоалардан афзал томони “Нефтчи” чемпионлик учун курашадиган жамоа тузяпти. Бу ерда танишларим кўп. Мирзоҳид Ғофуров, Ғуломҳайдар Ғуломов...Улар билан гаплашганимда ҳам ички муҳит ажойиблигини айтишади. Клубни ўзига яраша тарихи бўлгани учун ҳам шундай қарор қабул қилдим. - “Нефтчи”ни мақсади чемпионлик. Вазиятга реал қараганда, бу борадаги имконияти қандай? - Мен ўтяпман, энди чемпион бўламиз, деган гапни айтиш хаёлимда ҳам йўқ. Ўзимга яраша мақсадим бор. Албатта, қайси клубга ўтишдан қатъий назар чемпионликни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламан. Ўша жамоа шаънини муносиб ҳимоя қилишга бор кучимни сарфлайман. “Нефтчи”нинг бу йилги ўйинларини кузатиб борганимда жамоавий жиҳатдан яхши ўйнади. Ўшанда агар биз чемпион бўлолмасак “Нефтчи” ёки “Насаф” чемпион бўлса керак, деб ўйлаганман. Янги мавсумга “Нефтчи” таркибини жиддий кучайтираётганига қараб албатта жамоанинг чемпионлик учун имконияти бор. Худо хоҳласа, биз фақат шунинг учун курашамиз. - Сизни илгари миллий терма жамоага ҳам чақиришарди. Ҳозир Юсупов, Эргашев ва Раҳимов сингари посбонларга ишонч билдириляпти. Сиз учун энг кучли дарвозабон ким? Бу мендан жуда кўп сўраладиган савол. Бу йил ўзим учун ҳам яхши чемпионат ўтказдим, деб ўйлайман. Оғир учрашувлар бўлди. Шунга қарамай, кўплаб ғалабаларга эришдик ва чемпион бўлдик. Бу мен учун катта ютуқ бўлди. Кўплаб ўйинларда иштирок этдим. Тўғри, кимдир бошқача ўйлаши мумкин. Ҳаммани ўз фикри бор. Ўзим учун бу мавсум энг яхшиларидан бири бўлди. Фаолиятим охиригача яна қанча ўйнашимни билмайман. Бироқ миллий терма жамоага тушишга охиригача ҳаракат қиламан. Иккинчи томондан, мураббийни ўз қараши бор. Балки мени қайсидир жиҳатим ёқмаслиги мумкин. Катанецни дарвозабонлар бўйича мураббийи бор. Менимча, кўпроқ ўша ҳал қилади. Шу ўринда айтиб ўтишни истардимки, терма жамоа бўладими ёки клуб бўладими, рақобат бўлиши керак. Албатта, ёш посбонлар – Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев, Валижон Раҳимов ҳам яхши дарвозабонлар, келажаги бор. Лекин ўйлашимча, бошқа дарвозабонларни ҳам кўриб чиқишлари керак эди. Ўткир Юсуповга келсак, албатта у яхши формада. Ўзбекистонда биринчи рақамли бўлиб туришга ҳақли дарвозабон. Охирги учрашувларда ўтказиб юборилган голлар – буни дарвозабонлардан бошқа ҳеч ким тушунмайди. Мен Ўткирни жуда яхши тушунаман. У билан ёшликдан дўстмиз, ҳар доим алоқадамиз, гаплашиб турамиз. Юсупов Осиё Кубогида ҳам яхши ҳаракат қилади. Унинг учун ва бошқа дарвозабонларни ҳам қўллаб-қувватлайман ҳамда терма жамоамизга мухлислик қиламиз. Худо хоҳласа, Осиё чемпиони бўлишларини тилаб қиламан. - 2023 йилги чемпионатда биргина “Нефтчи” “Пахтакор”ни Тошкентда ҳам, Фарғонада ҳам ютган ягона жамоа бўлди. Лекин “Пахтакор” чемпионликни қўлга киритди. “Нефтчи” устози Левченко эса йилнинг энг яхши мураббийи бўлди... - Эсимда, иккала учрашувда ҳам ютқазиб қўйдик. “Нефтчи” жамоаси биз учун рақобатчи эди. Уларга ютқазиб қўйганимиз биз учун яхши бўлмади. Бир қатор учрашувларда дуранг ўйнаб қўйдик. Агар ютганимизда олдинроқ чемпион бўлиш имкониятимиз ҳам бор эди. “Нефтчи” етарлича қаршилик кўрсатди. Охирига келиб барибир омад “Пахтакор” томонида бўлди ва чемпионликни қўлга киритдик. Левченкони энг яхши мураббий бўлганига келсак, у бунга ҳақли. Шота Арвеладзени эсласак, у илк бор келганида чемпион бўлолмаган. Левченко ҳам барчасини ўрганиб жой-жойига қўйиб, мана энди чемпионликка ҳаракат қилса бўлади. Албатта, Максим Шацких ҳам ҳақли эди. Рўзиқул Бердиев ҳам бор эди. Уни ҳам жуда ҳурмат қиламан. Энг яхши мураббий бўлиш учун номзодларнинг барчаси бунга муносиб эдилар. Лекин Левченко танланди. Чунки “Нефтчи” жуда яхши ўйинлар ўтказди. Ўзим ҳам бошида айтганимдек, чемпионликка курашган клублардан биттаси бўлди. - “Нефтчи”да ўзингиз учун рақам танладингизми? - Йўқ, ҳозирча ўзимга рақам танлмадим. Албатта, истардимки, мабодо ўзим олдин ўйнаган 35-рақам бўш бўлса, шуни олиш ниятим бор. Шуҳратбек Жўраев. [allow-turbo]

Санжар Қувватов нега "Пахтакор"дан "Нефтчи"га ўтди?

“Нефтчи” клуби янги мавсум учун таркибини жиддий равишда кучайтираётганини яхши биласиз. Бир неча йил “Пахтакор” шарафини муносиб ҳимоя қилиб, чемпионликни қўлга киритиб, яна бошқа муваффақиятларга эришган тажрибали дарвозабон Санжар Қувватов энди “Нефтчи” сафида фаолият олиб боради. Куни кеча Қувватов Sports.uz сайтига интервью берди.

- Санжар, сизни “Нефтчи” клубига ўтганингиз билан табриклайман. Балки бу кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлгандир. Аввало, ушбу жамоа аъзосига айланишингизнинг воқеалари қандай юз бергани ҳақида сўрамоқчиман. Дастлаб қачон таклиф билан чиқишганди?

- Табрик учун раҳмат. “Нефтчи”га ўтишимни кўпчилик кутмаган бўлиши мумкин. “Нефтчи”даги дарвозабонлар мураббийи билан анчадан бериш танишмиз, доим гаплашиб турардик. Улар Ўзбекистонга келишганидан бери менга таклиф билан чиқишарди. “Пахтакор” билан шартномам борлиги учун кетмаётгандим. Фарғоналикларнинг бу сафарги таклифидан кейин рози бўлдим. Чунки, барибир қандайдир янгилик киритиш, жамоа алмаштириш керак. Яна ҳамма билиши керак бўлмаган бошқа гаплар ҳам бор. “Нефтчи”да дарвозабонлар мураббийидан ташқари бош мураббий Виталий Григорьевич ҳам менга қизиққани ва ишонч билдиргани учун клуб билан гаплашишни бошладим. “Пахтакор” билан икки томонлама келишиб, шартномани бекор қилишга қарор қилдим ва “Нефтчи” билан шартнома туздим.

- “Пахтакор”да бир неча йил фаолият олиб бордингиз. Кўплаб ютуқларни қўлга киритдингиз. “Шерлар”ни тарк этиш қийин бўлмадими?

- Албатта, “Пахтакор”да футболдаги фаолиятимда энг кўп ютуққа эришдим. Шунинг учун ҳам бу клубга кўпчилик ўтишни хоҳлайди. Барча натижалардан тўлиқ қониқдим, деб айта олмайман. Масалан, ҳар доим барқарор ўйнаб бўлмайди, қандайдир хатолар бўлиб қолиши мумкин. У ердаги футболчилар билан доим бирга бўлдик, яхши ва ёмон ҳолатларда ҳам қўллаб-қувватладик. Ҳақиқий бир жамоа бўлиб ҳаракат қилганмиз. Клубдан Шота Арвеладзе кетганидан сўнг жамоа Ортиқхўжаев олишидан олдин деярли ҳеч кимсиз қолиб кетди. Ўшанда ҳам барчамиз бир оила бўлиб, қийин ҳолатдан чиқиб кетганмиз. Бир умр эсда қоладиган вазиятлар бўлган. Албатта, бундай жамоани тарк этиш осон бўлмади. Шунга қарамай, ҳаёт давом этади. Фақат олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Ота-онам, яқинларим билан маслаҳатлашган ҳолда шу қарорга келдим.

- Навбатдаги саволим Максим Шацких билан боғлиқ. Бош мураббий чемпионатнинг иккинчи ярмидан ўтгач, асосан легионер дарвозабонга ишонч билдирди. Шацких билан муносабатингиз қандай эди? Балки клубдан кетишингизга бу нарса ҳам таъсир қилгандир...

- Максим Шацких билан ўртамизда ҳеч қанақа ёмон муносабат бўлмаган. Жамоадан кетишим Шацких сабабли эмас. Павлюченко келгани ёки бошқа дарвозабонлар келиши керак бўлгани учун эмас. Мен клубдан бошқа сабабларга кўра кетдим. Менда ёшлигимдан ҳар доим катта рақобат бўлиб келган. Бундан ҳеч қачон қўрқмаганман. Бундан кейин ҳам қўрқмайман. Максим Шацких билан яхши муносабатдамиз. Ўртамизда келишмовчилик бўлмаган. Тўғри, охирги мен ўйнаган ўйинларда ютолмадик. Мураббий дам беришга қарор қилди. Бу мураббийнинг қарори ва унинг хулосаси. Сиз қанақа футболчи бўлишингиздан қатъий назар охирги қарорни қабул қиладиган мураббий. Павлюченко ҳам ёмон ўйнамади. Клубда 5 йил ўйнаган бўлсам ҳеч қанақа муаммо бўлмаган. Ҳар доим раҳбарият, мураббийлар билан яхши муносабатда бўлганмиз. “Пахтакор” жамоасида қоровуллар, ошпазлар, қўйингки, ҳамма-ҳаммаси билан жуда яхши муносабатдаман. Барчасини ҳурмат қиламан ва мени ҳам ҳурмат қилишади.

- Сизга “Нефтчи”дан ташқари яна бошқа таклифлар ҳам бормиди?

- Йўқ, менга ҳеч қанақа таклиф бўлмаган. Чунки шартномам бор эди, буни клублар билишарди. “Пахтакор”да кетма-кет чемпионликни қўлга киритганимиз учун балки бошқа жамоага ўтишимни хаёлларига ҳам келтиришмагандир. Мен “Нефтчи”дан бошқа ҳеч ким билан гаплашганим йўқ. Айтганимдек, “Нефтчи”даги дарвозабонлар мураббийи билан ҳар доим алоқада бўлиб келганмиз. У шартномам бўлишига қарамасдан ҳар йили “Санжар келасанми”, деб сўрарди. Охири қарор қилдим. Бу сафар таклиф билан чиқишганида розилигимни айтдим. Бошқа жамоалардан афзал томони “Нефтчи” чемпионлик учун курашадиган жамоа тузяпти. Бу ерда танишларим кўп. Мирзоҳид Ғофуров, Ғуломҳайдар Ғуломов...Улар билан гаплашганимда ҳам ички муҳит ажойиблигини айтишади. Клубни ўзига яраша тарихи бўлгани учун ҳам шундай қарор қабул қилдим.

- “Нефтчи”ни мақсади чемпионлик. Вазиятга реал қараганда, бу борадаги имконияти қандай?

- Мен ўтяпман, энди чемпион бўламиз, деган гапни айтиш хаёлимда ҳам йўқ. Ўзимга яраша мақсадим бор. Албатта, қайси клубга ўтишдан қатъий назар чемпионликни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламан. Ўша жамоа шаънини муносиб ҳимоя қилишга бор кучимни сарфлайман. “Нефтчи”нинг бу йилги ўйинларини кузатиб борганимда жамоавий жиҳатдан яхши ўйнади. Ўшанда агар биз чемпион бўлолмасак “Нефтчи” ёки “Насаф” чемпион бўлса керак, деб ўйлаганман. Янги мавсумга “Нефтчи” таркибини жиддий кучайтираётганига қараб албатта жамоанинг чемпионлик учун имконияти бор. Худо хоҳласа, биз фақат шунинг учун курашамиз.

- Сизни илгари миллий терма жамоага ҳам чақиришарди. Ҳозир Юсупов, Эргашев ва Раҳимов сингари посбонларга ишонч билдириляпти. Сиз учун энг кучли дарвозабон ким?

  • Бу мендан жуда кўп сўраладиган савол. Бу йил ўзим учун ҳам яхши чемпионат ўтказдим, деб ўйлайман. Оғир учрашувлар бўлди. Шунга қарамай, кўплаб ғалабаларга эришдик ва чемпион бўлдик. Бу мен учун катта ютуқ бўлди. Кўплаб ўйинларда иштирок этдим. Тўғри, кимдир бошқача ўйлаши мумкин. Ҳаммани ўз фикри бор. Ўзим учун бу мавсум энг яхшиларидан бири бўлди. Фаолиятим охиригача яна қанча ўйнашимни билмайман. Бироқ миллий терма жамоага тушишга охиригача ҳаракат қиламан. Иккинчи томондан, мураббийни ўз қараши бор. Балки мени қайсидир жиҳатим ёқмаслиги мумкин. Катанецни дарвозабонлар бўйича мураббийи бор. Менимча, кўпроқ ўша ҳал қилади. Шу ўринда айтиб ўтишни истардимки, терма жамоа бўладими ёки клуб бўладими, рақобат бўлиши керак.
  • Албатта, ёш посбонлар – Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев, Валижон Раҳимов ҳам яхши дарвозабонлар, келажаги бор. Лекин ўйлашимча, бошқа дарвозабонларни ҳам кўриб чиқишлари керак эди. Ўткир Юсуповга келсак, албатта у яхши формада. Ўзбекистонда биринчи рақамли бўлиб туришга ҳақли дарвозабон. Охирги учрашувларда ўтказиб юборилган голлар – буни дарвозабонлардан бошқа ҳеч ким тушунмайди. Мен Ўткирни жуда яхши тушунаман. У билан ёшликдан дўстмиз, ҳар доим алоқадамиз, гаплашиб турамиз. Юсупов Осиё Кубогида ҳам яхши ҳаракат қилади. Унинг учун ва бошқа дарвозабонларни ҳам қўллаб-қувватлайман ҳамда терма жамоамизга мухлислик қиламиз. Худо хоҳласа, Осиё чемпиони бўлишларини тилаб қиламан.

- 2023 йилги чемпионатда биргина “Нефтчи” “Пахтакор”ни Тошкентда ҳам, Фарғонада ҳам ютган ягона жамоа бўлди. Лекин “Пахтакор” чемпионликни қўлга киритди. “Нефтчи” устози Левченко эса йилнинг энг яхши мураббийи бўлди...

- Эсимда, иккала учрашувда ҳам ютқазиб қўйдик. “Нефтчи” жамоаси биз учун рақобатчи эди. Уларга ютқазиб қўйганимиз биз учун яхши бўлмади. Бир қатор учрашувларда дуранг ўйнаб қўйдик. Агар ютганимизда олдинроқ чемпион бўлиш имкониятимиз ҳам бор эди. “Нефтчи” етарлича қаршилик кўрсатди. Охирига келиб барибир омад “Пахтакор” томонида бўлди ва чемпионликни қўлга киритдик. Левченкони энг яхши мураббий бўлганига келсак, у бунга ҳақли. Шота Арвеладзени эсласак, у илк бор келганида чемпион бўлолмаган. Левченко ҳам барчасини ўрганиб жой-жойига қўйиб, мана энди чемпионликка ҳаракат қилса бўлади. Албатта, Максим Шацких ҳам ҳақли эди. Рўзиқул Бердиев ҳам бор эди. Уни ҳам жуда ҳурмат қиламан. Энг яхши мураббий бўлиш учун номзодларнинг барчаси бунга муносиб эдилар. Лекин Левченко танланди. Чунки “Нефтчи” жуда яхши ўйинлар ўтказди. Ўзим ҳам бошида айтганимдек, чемпионликка курашган клублардан биттаси бўлди.

- “Нефтчи”да ўзингиз учун рақам танладингизми?

- Йўқ, ҳозирча ўзимга рақам танлмадим. Албатта, истардимки, мабодо ўзим олдин ўйнаган 35-рақам бўш бўлса, шуни олиш ниятим бор.

Шуҳратбек Жўраев.

[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Fri, 29 Dec 2023 23:40:09 +0500

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Итоги хоккейного сезона подвели в Подольске

Москва готова оказать помощь в поиске президента Ирана Раиси

Четвероклассника из Слонима наградили нагрудным знаком «Горячее сердце» в Музее Победы в Москве

ЦСКА стал финалистом Единой лиги ВТБ

Музыкальные новости

«Просто не афиширую»: куда пропала Волочкова с театральной сцены

Политики, писатели и артисты стали участниками «Ночи музеев» в Музее Победы

Чемезов: «Многие предприятия находятся в состоянии „лишь бы выжить“»

Разгром в Москве и драма в Сочи: «Динамо» без труда сохранило лидерство, но «Краснодар» остался в гонке за золото РПЛ

Новости России

Мощный пожар охватил торгово-офисное здание в Москве

Четвероклассника из Слонима наградили нагрудным знаком «Горячее сердце» в Музее Победы в Москве

Итоги хоккейного сезона подвели в Подольске

Это неизбежно, цена подскочит до небес: эксперт считает, что этим стоит запастись заранее

Экология в России и мире

Каскадная лестница из мрамора

Укусил клещ

Выездной Фотограф для всех желающих, ну и конечно Артистов и Музыкантов.

Где провести бизнес-встречу в Ростове-на-Дону?

Спорт в России и мире

Потапова не смогла пробиться во второй круг турнира WTA в Страсбурге

Джокович выступит на турнире АТР по уайлд-кард в третий раз в карьере

Первая ракетка Казахстана вышла в финал турнира WTA в Италии

Свёнтек выиграла десятый «тысячник» в карьере

Moscow.media

Бастрыкин затребовал доклад о насильственном отношении к детям из Москвы

Шапки женские на Wildberries — скидки от 398 руб. (на новые оттенки)

Исследование: болезни Альцгеймера и Паркинсона прогрессируют из-за климата

В Парке Горького вновь пройдет Московский детский фестиваль искусств «НЕБО»







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *