Сеулда декабр ойида 40 йил ичида энг кучли қор ёғди
Шанба куни Сеулда ёғган қор 1981 йилдан бери декабр ойидаги энг кучли қор бўлди.
Бу ҳақда хориж ОАВлари метеорология хизматига таяниб хабар берди.
30 декабрда қор қалинлиги 12,2 см ни ташкил этди. Бу ой учун максимал қиймат 1981-йил 19-декабрда қайд этилган, ўшанда 18,3 см ёғингарчилик тушган. Жанубий Корея пойтахти ва унга туташ вилоятнинг бир қатор туманларида қор ёғиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, Сеулда эса кечки пайт бекор қилинди. Ушбу чора қорнинг қалинлиги кунига 5 см дан ошиши тахмин қилинган тақдирда қўлланилади.
Қиш мавсуми учун энг юқори кўрсаткичлардан бири 2010 йил 4 январда қор қопламининг чуқурлиги 25,4 см бўлганида қайд этилган.