Йил давомида Ер аҳолиси 66 миллионга ўсди ва…
Йил давомида Ер аҳолиси 66 миллионга ўсди ва янги энг юқори кўрсаткичга – 8,073 миллиард кишига етди.
Шу билан бирга, ўсиш суръатлари секинлашишда давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, дунё аҳолиси 1965 йилдан 1970 йилгача энг тез ўсган, шундан бери ўсиш деярли икки баравар камайди. АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси башоратига кўра, 9 миллиардга етиш учун камида 14 йил ва 10 миллиардга эришиш учун 16,4 йил керак бўлади, бу тахминан 2055 йилда содир бўлиши мумкин.