Лавров: “АҚШ президентлик сайловларида ким ғалаба қозониши Россияга қизиқ эмас”
Фото: Google Images
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия учун АҚШдаги президентлик сайловларида ким ғалаба қозонишининг аҳамияти йўқлигини маълум қилди.
Бу ҳақда у “РИА Новости”га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Америка сиёсий қатлами қайси партияга мансуб бўлишидан қатъи назар, Россияни душман ва экзистенсиал хавф деб билади”, — деди Россия ТИВ раҳбари.
Унинг таъкидлашича, агар “республикачи номзод” ғалаба қозонса, Россия билан АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланишига умид қилиш нотўғри бўлади.
[/allow-turbo] Дунё Shuhrat Sun, 31 Dec 2023 14:07:56 +0500