Калифорния қирғоқларига улкан тўлқинлар тошқини хавф солмоқда
Тинч океанининг улкан тўлқинлари Калифорниянинг ғарбий соҳилларига келиб, сув тошқини келтириб чиқарди, деб хабар бермоқда “NewTimes.kz” МИР 24 телеканалига таяниб.
Санта-Круз округи расмийлари аҳолини эҳтимолий эвакуация ҳақида огоҳлантирган. Кучли оқимлар пляжларни, автотураргоҳларни вайрон қилди, рестораннинг айвонларини сув босди. Синоптиклар одамларни қоялардан узоқроқ туришга чақирмоқда. Баландлиги 12 метргача бўлган янги тўлқинлар Калифорнияга таҳдид солиши башорат қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Калифорния йирик ёнғинлардан азият чекаётгани маълум бўлган эди. Шунингдек, Калифорния қирғоқларида думли кит икки аёлни ютиб юборди.