АҚШ суди Эпштейн ишига алоқадор шахслар рўйхатини эълон қилди
АҚШ суди Эпштейн ишига алоқадор шахслар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Билл Клинтон ва Доналд Трамп ҳам бор.
АҚШнинг Манхеттен федерал округ суди жинсий зўравонликда айбланаётган молиячи Жеффри Эпштейнга қарши даъво аризаси бўйича юзлаб саҳифалик суд ҳужжатларини эълон қилди, деб ёзади Axios, New York Times ва Wall Street Journal.
Ҳужжатларда жами 150 га яқин ном мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти аввалги суд жараёнларида маълум бўлган.
Bloomberg таъкидлашича, жамоатчиликнинг ҳужжатларга бўлган қизиқиши Эпштейн жиноятларига исмлари илгари ошкор этилмаган ўта нуфузли шахсларнинг алоқадор бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ.
АҚШнинг собиқ президентлари Билл Клинтон ва Доналд Трампнинг исмлари ҳужжатларда 50 дан ортиқ марта учрайди. Шунингдек, гувоҳ Жоанна Сёбергнинг кўрсатмасига кўра, қиролича Елизавета II нинг иккинчи ўғли шаҳзода Эндрю танишувлари давомида қизларга жинсий зўравонлик қилган.
Ҳужжатларнинг аксарияти Эпштейннинг 1990 йиллардан 2008 йилгача жинсий зўравонлик қурбони бўлган аёлларнинг гувоҳликларини ўз ичига олади, у ўсмирни фоҳишаликка мажбурлаганликда айбланиб қамоққа ҳукм қилинган.