Эрлинг Холанд АПЛ тарихида янги рекорд ўрнатди!
Холанд ушбу натижага 94 та ўйинда эришди. Бу кўрсаткич билан у олдинги рекорд эгаси Алан Ширерни ортда қолдирди (100 ўйин). Шунингдек, Эрик Кантона (116), Муҳаммад Салоҳ (116), Серхио Агуэро (118) ва Тьерри Анри (121) каби афсонавий футболчилардан ҳам тезроқ натижага эришди.
Ушбу рекорд Холанднинг АПЛдаги самарадорлигини яна бир бор исботлади ва уни тарихдаги энг кучли ҳужумчилардан бири сифатида тасдиқлади.