«Милан» раҳбарияти Манян вакиллари билан муҳим учрашув ўтказади
Италиялик журналист Маттео Моретто хабар беришича, «Милан» раҳбарияти дарвозабон Майк Маняннинг яқинлари ва вакиллари билан яқин кунларда муҳим учрашув ўтказмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мореттога кўра, бош мураббий Массимилиано Аллегри клуб ичида босимни кучайтирган ва Манянни келгуси йилларда ҳам жамоада олиб қолишни қатъий истамоқда. Мутахассис ўтган ёзда ҳам француз посбони «Милан»да қолишида муҳим рол ўйнаган, бу жараёнда унинг ёрдамчилари ҳам фаол иштирок этган.
Айни пайтда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.