BTS тўрт йил ичида биринчи марта янги альбомини тақдим этади
BTS мухлислари баҳорни интиқлик билан кутмоқда: 20 март куни гуруҳ янги альбомини чиқаради, деб ёзади Variety нашри. Бу жамоанинг деярли тўрт йил ичидаги биринчи релизи бўлади.
BTSнинг олдинги "Proof" альбоми 2022 йил июнь ойида чиқарилган. Шундан сўнг гуруҳ танаффусга чиқди, унинг давомида иштирокчилар мажбурий ҳарбий хизматни ўташди ва яккахон лойиҳалар устида ишлашди.
Янги альбом ҳақидаги маълумотлар Корея оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди ва тез орада Big Hit Music томонидан расмий аккаунт орқали тасдиқланди.
Эълондан олдин BTS мухлисларга чиқиш санасига ишора қилиб, ARMYнинг баъзи аъзоларига қўлда ёзилган хабарлар ва "2026.3.20" санаси ёзилган хатларни юборди.