30 январь куни қандай об-ҳаво бўлади?
Ўзгидромет 30 январь куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Эртага кўп ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир, туман ва йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳри
Ҳаво ўзгарувчан, асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон ёмғир бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража совуқ, кундузи 3–5 даража илиқ.
Қорақалпоғистон ва Хоразм
Ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман. Йўлларда баъзи нуқталарда яхмалак бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, баъзи жойларда 13–15 даража совуққача, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача.
Бухоро ва Навоий
Айрим жойларда ёмғир ва туман эҳтимоли бор. Йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ.
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд
Ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёмғир ва туман бўлиши мумкин. Йўлларда айрим нуқталарда яхмалак эҳтимоли бор. Шамол шарқдан йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ.
Қашқадарё ва Сурхондарё
Баъзи жойларда ёмғир ва туман кузатилиши мумкин. Йўлларда яхмалак эҳтимоли бор. Шамол шарқдан йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ.
Андижон, Наманган, Фарғона
Ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ.
Тоғли ҳудудлар
Айрим жойларда қор ёғади, туман бўлиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Қор кўчиши хавфи сақланади. Шамол шарқдан йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 4 даража совуқдан 1 даража илиққача.
Эслатма: 29–30 январь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Йўлга чиқсангиз, айниқса эрталабги туман ва яхмалакка жиддий эътибор беринг.