Роналду фаолиятидаги 961-голидан кейин изоҳ берди
«Ан-Наср» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятидаги 961-голига нисбатан муносабат билдирди.
40 ёшли португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал-Ҳолуд»га қарши учрашувда (3:0) ғалабани таъминлаган ҳал қилувчи голни киритди.
Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа изоҳ қолдириб,
«Чўққига чиқамиз!» — деб ёзди.