Роналду 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг икки сўз ёзди
Саудия Про-лигасида “Ал-Наср” навбатдаги йирик ғалабани қўлга киритиб, “Ал-Намджа”ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди ва турнир жадвалида пешқадамликка кўтарилди. Учрашувдаги ҳисобни 7-дақиқадаёқ Криштиану Роналду пенальтини аниқ ижро этиб очди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин якунланганидан кўп ўтмай 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда суратлар жамланмасини улашиб, қисқа изоҳ қолдирди. Португалиялик футболчи “Шундай давом этинг!” дея ёзди.
Роналду фаолияти давомида урган голлари сонини 965 тага етказди. 1000 гол марраси тобора яқинлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду “Ал-Наср” билан шартномасини узайтирган — келишув 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.