Конте мавсум қийинчиликлари унга катта сабоқ берганини айтди
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте жамоа жорий мавсум дуч келаётган муаммолар, хусусан жароҳатлар фонидаги вазият ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италия амалдаги чемпиони кампания стартиданоқ таркибдаги йўқотишлар билан яшааяпти. Неаполликлар аллақачон Чемпионлар лигаси ва Кубок билан хайрлашди, А Серияда эса етакчи "Интер" билан чемпионлик пойгасида рақобат қилиш имконияти тобора камайиб бормоқда.
Конте таъкидлашича, бу мавсум унга аввал учрамаган ҳолатларда ишлаш тажрибасини берди: "Мен янги вазиятларни бошдан кечирдим, бу эса мураббий сифатида мени кучайтирди. Бундай муаммоларни ҳал қилиш осон эмас. Ҳозир ўзимни аввалгидан ҳам мукаммалроқ мураббий деб ҳис қиляпман", — дея унинг сўзларини журналист Николо Скира келтирди.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни "Наполи" сафaрда "Верона"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.