Самандар Хамрақулов санъаткорларга чиқарилаётган солиқ тўлови ҳақида кескин фикр билдирди
Ўзбек хонандаси Самандар Хамрақулов санъаткорлар учун чиқарилаётган солиқ тўлови бўйича ўз фикрини ижтимоий тармоқларда билдирган.
У шундай деди: “Солиқ департаменти чиқараётган қонун ёки чиқармоқчи бўлган ҳужжат юзасидан жуда кўп санъаткорлар ўз мулоҳазаларини билдирмоқда. Биз солиқ тўлашдан ҳеч қачон қочмаймиз, лекин санъаткорларнинг асосий даромади фақат тўйлардан келади. Улар клиплар чиқаради, харажат қилади, ва қайси ҳолатда бўлмасин, бу пулни фақат тўй орқали қоплай олади ёки қопламайди, баъзи ҳолларда қарзга киради.”
Хонанда яна таъкидлади: “Икки-уч йилдан бери қарзини тўлаётган санъаткорлар бор, ҳозиргача фойдага чиқмаган. Чунки бошқа даромад манбаи йўқ. Шу сабабли мен ўйлайманки, солиқ масаласини ҳар томонлама ҳисоб-китоб қилиб, диққат билан жорий этиш керак.”
Самандар Хамрақуловнинг фикрича, санъаткорларнинг молиявий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, солиқ сиёсатини адолатли ва мантиқан ишлаб чиқиш муҳимдир.