Футбол: Ўзбекистон U-23 Япония билан ярим финалда мухлисларсиз ўйнайди
Осиё футбол конфедерацияси Ироққа қарши учрашувда мухлислар томонидан тош отилгани сабабли Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини жазолади. Японияга қарши ярим финал ўйинига ўзбекистонлик мухлислар қўйилмайди, ЎФА эса катта жарима тўлайди.