МОВИЙ АЖДАҲО…

 

 

* * *

 

Мен муҳарририятга кириб келганимда, ходимлар аллақачон йиғилиб бўлганди. Ҳаммалари негадир бўшашган, кайфиятлари тушгандек кўринди кўзимга. Тўғри, мен бош муҳаррир ҳисобланган «Гувоҳ» деб номланувчи газетамиз асосан криминал ҳодисаларни ёритади. Бир сўз билан айтганда, нонимиз криминал, жиноятлар. Балки бу қандайдир совуқ эшитилар, лекин ҳақиқат…

Кириб келишим билан Марина менга негадир совуқ нигоҳ ташлаб олди-да, индамай қаҳва қайнатадиган чойнакка ёпишди. Ҳайрон бўлдим-у, кабинетимга йўл олдим…

Орадан ҳеч қанча ўтмай, Марина қўлида қаҳва, шакарли идиш солинган патнис кўтариб ҳузуримга кириб келди.

— Кайфиятинг йўқми? — атайин сўрадим ундан. — Нима бало, яна эркаклар хафа қилишдими сени?

— Топдинг, дугонажон! — оғир уф тортди у. — Кеча бир лейтенантнинг бошини айлантиргандим. Қуриб кеткур мени кечқурун тунги клубга таклиф этди. Рози бўлдим. Ишонасанми, у ерда йигитимни учратиб қолсам бўладими…

— Хўш, кейин-чи?

— Ярамас бир малласоч билан қучоқлашиб турибди… Жон-поним чииб кетди… Роса жанжал қилдим…

Биламан. Марина қўл остимда оддий ходим бўлиб ишласа-да, биз қалинлашиб кетганмиз. Шунинг учунми, у менга ҳеч кимга айтмаган сирларини тўкиб солади…

Биз қаҳва ичиб бўлгунча «ғийбатлашдик». Ана энди иш билан машғул бўлинса ҳам халал бермайди. Мен Маринадан кабинетга эркакларни чақиришни илтимос қилдим. Биз улар билан кейинги сонга қайси материаллар кетишини муҳокама қилиб олишимиз лозим эди…

Улар узоқ кутдиришмади. Олдинма-кетин кабинетга кириб келишди.

— Беш дақиқалар олдин муҳарририятга бир аёл қўнғироқ қилди. — деди Кряжимский.

— Нима иши бор экан? — сўрадим мен.

— Шу ерга келиб бир воқеани айтиб бермоқчи эмиш. Рухсат сўраяпти киришга.

— Нимаям дердим. — дедим Виктор билан Ромкага ер остидан тикилиб оларканман. — Кирса кираверсин. Эшитамиз…

Билмадим. Биз мажлисни тугатганимиздан кейин қанча вақт ўтди. Ишқилиб, бир соатга бормади. Виктор кабинетга ёшамолгина бир аёлни етаклаб кирди. Уни ўриндиқлардан бирига ўтиришга таклиф этдим.

— Исмим Лора. — ўзини таништирди у.

— Жуда хурсандман. Мен Ольга Юрьевнаман…

— Мен гапни нимадан бошлашгаям ҳайронман… — давом этди Лора. — Хуллас, ҳаётимда кўнгилсизлик юз берди.

— Биласизми, — дедим унга синчковлик билан тикилиб. — Бу ер бор-йўғи муҳарририят. Агар жиддий кўнгилсизлик юз берган бўлса, яхшиси, расмий идораларга мурожаат этганингиз маъқул.

— Қайси идорага?

— Масалан, милицияга… Айтганча, ким сизга айнан бизга мурожаат этишни маслаҳат берди?

— Нима десамийкин?.. Йигитлар…

— Хўп, қани, бир бошдан айтинг-чи!

— Мен ҳеч қандай ёмон иш қилганим йўқ… М-мени… Йигитим йўқолиб қолди. Тушуняпсизми? Йигитим йўқолиб қолди…

— Хўш, биз нима қилишимиз керак?

— Айтишдики, сизлар йўқолган одамларни излаб топаркансизлар.

— Қизиқ… Демак, сиз ўша йигитингизни топиб беришимизни истайсиз, шундайми?

— Билмадим… Сизлар топиб бера оласизларми?

Виктор Лорага ҳайрон бўлиб қараб қўйди.

— Нега энди биз топишимиз керак? — сўради у. — Ҳарқалай, бу милициянинг иши эмасми?

— Истайсизларми, бошидан гапириб берсам?.. — менга ўгирилди Лора.

— Майли…

— Биз Крот билан мактабда ўқиб юрган вақтларимизда танишганмиз. — ҳикоясини бошлади у. — Характери жуда оғир эди. Ҳар бир майда-чуйда нарсага асаби қўзиб кетаверарди. Кейин… Жуда яхши муштлашарди…

— Лора, — дедим мен. — Доим ундай эди, бундай эди деяпсиз. Нима, у ўлганми?

Лоранинг лаблари титраб кетди.

— Билмадим… Хуллас, у мактабда йигитларнинг олди эди… Крот фақат мен билангина юрарди. Икковимиз ўзимизни «Аждаҳо» деб атардик. Барларга, қаҳвахоналарга борардик, пиво ичардик бирга…

— Хўш, давом этинг!..

Лора стол устидаги Марина келтирган чойдан бир ҳўплаб олгач, давом этди.

— Мактабни тугатиб турмуш қурмоқчийдик. Аммо уни армияга олиб кетишди. Чеченистонга… Биласизми, у ёқдан жуда кам хат келарди… Қисқаси, уни кутдим, кутдим… Бу орада тенгқурларимиз аллақачон оилали бўлиб кетишди… Кунларнинг бирида мен ҳам бир йигит билан танишдим. Кирилл билан… Жуда ақлли йигит. Компьютерни шунақанги яхши биладики… Мен унинг олдида аҳмоққа ўхшайман… Ўша мени институтга кириб ўқишга ундагани ундаган…

— Тушунмадим, — дедим унинг гапини бўлиб. — Қайси бири йигитингиз? Кириллми, ё Кротми?

— Вой, ўзим ҳам билмайман… Бир йил аввал Крот армиядан келган. Бироқ уни бирор мартаям кўрмагандим. Нима иш қиляпти, нима билан машғул… Ҳеч нарса билмасдим… Фақат шаҳардан бир хонали квартира сотиб олганини билардик… Ниҳоят бир куни учрашиб қолдик… Биласизми, Крот мендан совигандек туюлди. Шундаям уни ўзимдан итариб ташлай олмадим…

— Хўш, кейин-чи?

— Кейин… Бирдан йўқолиб қолди…

— Демак, сиз уни топиб беришимизни истайсиз, шундайми?..

Лора бошини эгган кўйи йиғлаб юборди…

 

* * *

 

Моторли қайиқ ўқдек учиб борар, пастдан сачраётган сув нақ одамнинг юзига урилиб қайтарди.

Эгнига тўқ мовий рангли шим кийган, кўйлагининг икки бурчини қорнигача кўтариб бойлаб олган Лора узоқ-узоқларга тикилганча ўй суриб борарди.

Ҳа, Кирилл уни бугун «ўтириш»га таклиф этди. Ҳозир боришади-да, тўйгунларича ароқ ичишади. Анави қайиқнинг нариги четида ўтирган Руслан ва Викалар ҳам улар билан бирга ўтирармиш… Нега уларни Кирилл таклиф этди, сира тушунолмайди…

Ҳа майли, Кротни тушунса бўлади. Чеченистонда бўлиб қайтган. Ароқ ичишни, наша чекишни жуда хуш кўради. Ҳарқалай, уруш кўрган-да!..

Ниҳоят қайиқ қирғоққа келиб тўхтаб, ҳаммалари тушишгач, Лора Кротнинг кўксига бошини қўйиб игна билан чизилган суратни кўрсатди.

— Манави кўксингга чизилган суратни нима деб тушунса бўлади? Аждаҳога сираям ўхшамайди-ку!..

— Бу қон гуруҳини кўрсатувчи сурат. Чеченистонда ҳамма аскарларнинг кўксига шунақа сурат чизишади.

— Нега?

— Билиб бўладими… Кутилмаганда ўлиб-нетиб ёки йўқолиб қолса, шу суратга қараб шахсини аниқлашса керак…

— Артур ҳам сен билан бирга хизмат қилганми? — қизиқсиниб сўради Лора.

— Бор, ўзидан сўра!

— Мен сендан сўраяпман. У сенинг дўстинг, менинг эмас.

— Қанақасига дўстим бўлсин? — қўл силтади Крот. — Қайиғида ташлаб қўйди холос… Вей, намунча менга ёпишиб қолдинг? Бўл, бошлашимиз керак!.. Руслан, столни ўрнатайлик, одам чанқаб кетди-ку!..

Бу орада Лоранинг орқа томонига Кирилл яқин келди. Қиз уни соясидан англади.

— Дўстларинг жуда қизиқ экан. — деди Кирилл паст овозда.

— Ўзингнинг дўстларинг-чи? — ўтирган ерида сўради Лора. — Фариштамиди?..

Улар бошқа тортишиб ўтиришмади. Лора ўрнидан турди-да, стол тарафга йўл олди…

Ароқ керагича бисёр эди. Йигитлар ҳам, қизлар ҳам баравар ичишди. Шишалар кетма-кетига очилаверди…

Охири, Лора ўзини ёмон ҳис қилиб ўқчиганча нари кетди. Ортидан Кирилл ҳам эргашди.

— Сенга нима бўлди? — сўради Кирилл ерга юзтубан ётиб олган Лоранинг тепасига келиб. — Нима бўлди? Қаеринг оғрияпти?

Лора аста бошини кўтарди.

— Бор, кет!.. Кет дедим!..

Кирилл ўрнидан турди. Аммо кетмоқчи эмасди. Шу пайт орқадан Кротнинг дағдағаси эшитилди.

— Сенга кет дейилди-ку! Нега қоққан қозиқдай қаққайиб турибсан?

— Сенинг ишинг нима? — Кирилл ҳам бўш келмай иягини чўзди. — Мен қаерда хоҳласам, ўша ерда тураман.

— Фақат бу ердамас… Вей, ҳамма хурсандчилик қиляпти. Сен бўлсанг, бегона қизларга хира пашшадай ёпишиб олибсан, тинчликми?

— Бу бегона қиз эмас.

— Нима?.. Бу менинг севган қизим, биласанми шуни?

— Қани, қизнинг ўзи айтсин-чи!

Крот кутилмаганда Лоранинг елкасига қўлини қўйди.

— Сен айтгин!..

— Бор иккалангам, йўқол!.. — шивирлади Лора…

Шундай деди-ю, беихтиёр боши айланиб ерга ўтириб қолди.

— Эшитдингми? — Лорага эътибор бермай Кириллга юзланди Крот. — Энди туёғингни шиқиллат!

— Қизнинг гапига қараганда, — деди Кирилл. — Иккаламиз ҳам йўқолишимиз керак шекилли?!.

— Вей, тушунмадингми?..

Крот кутилмаган зарб билан Кириллнинг биқини аралаш туширди. У энгашиб қолди. Навбатдаги мушт бошига урилди. Кирилл ерга қулади. Крот ҳеч нарса бўлмагандай Лорани аста кўтариб олди-да, палатка томон етаклаб кетди.

— Лора, келиб-келиб шу йигит билан дон олишиб юрибсанми? — сўради у йўл-йўлакай. — Арзимайди бунақалар севишга…

Лора ҳеч нарса демади. Палатка рўпарасига келганда ерга ўтириб олди. Крот ҳали ўзини босиб улгурмай, яна Кирилл пайдо бўлди. У қонталаш кўзларини ишқалай-ишқалай, Лорага тикилиб турарди.

— Уф-ф!.. — Крот муштларини тугиб Кириллга ғазаб билан тикилиб қаради. — Ҳой йигит, бирор ерингни уриб синдирмасимдан кетақол!.. Яхши гапга тушунмайсанми?..

Уларнинг тортишуви Лоранинг қулоғига кирмасди. Икки хаёли Кротда эди. Ичида у билан шу қадар фахрланардики…

Кун ҳам ўтди. Фақат… Лорагина ҳеч нарсага эътибор бермади. Кун бўйи бош айланишидан азобланиб ётди…

Кунботар маҳали эди-ёв!.. Кўзи кетиб қолган экан. Артурнинг қичқириғидан уйғониб кетди.

— Крот йўқолиб қолди!..

— Нима?.. — Лора даст ўрнидан туриб йиғилганларга умидвор термулди. — Қаерга йўқолади?.. Энди нима қиламан?..

Ҳеч ким жавоб қилмади. Бироз сукутдан сўнг Артур ўрнидан қўзғолди.

— Кротнинг нарсаларини нима қилсак экан? — сўради у ўтирганлардан. — Менга ортиқча муаммо сираям керакмас. Хуллас, бирор гап бўлса, сизлар мени, мен сизларни кўрганим йўқ…

— Крот-чи? У нима бўлади? — йиғлаб Артурга тикилди Лора.

— Мен қаердан билай? Балки чўкиб кетгандир?.. Агар шундай бўлса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди. Ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиз керак… Анави мелисалар билан рўбарў бўлишни истамайман! Қани, ким шаҳарга кетишни истаса, мен билан юрсин!

Қолганлар шоша-пиша кийина бошлади. Руслан эса, атрофга ҳамон олазарак боқарди.

— Қаёққа? — қичқирди Лора. — Кимдир кўргандир уни? Наҳотки, изсиз ғойиб бўлиб кетаверса?..

— Нега бақирасан? — ўдағайлади Артур. — Ҳамма чўчқадай ичган. Ким кўрарди шу аҳволда сенинг Кротингни? Сувга тушган бўлса, томири тортишиб қолиб чўккандир-да!..

— Бундай бўлиши мумкинмас! Крот жуда кучли одам. Ўзидан ўзи чўкиб кетмайди.

— Э, қанча кучли бўлмасин, маст эди. Ароқ кимларни оёқдан олмайди…

— Тўхтанглар! — кетаётганларнинг ортидан қичқирди Лора. — Кийимларини нима қилай?

— Ўзингга эсдалик учун олиб қўй! — ғудранди яна Артур. — Йўқ, яхшиси, шу ерда қолдир! Балки кимдир уни учратиб қолар…

Кетишдан бўлак чораси йўқ эди Лоранинг. Кротнинг кийимларини палатка тутилган ерда қолдирди-да, шериклар ортидан эргашди…

 

* * *

 

Бу Лоранинг қайғули ҳикояси эди. Мен унинг юзларига ачиниш билан боқарканман, бошимни чайқаб қўйдим…

Тўғриси, ҳозир унга қандай ёрдам беришни билмай гаранг эдим. Ахир… Чўккан одамни қандай топамиз биз? Бор-йўғи журналистлар бўлсак…

— Биз сизга ёрдам беролмаймиз деб қўрқаман. — дедим унга эҳтиёткорлик билан. — Агар чўкиб кетган бўлса… Умуман, кўнгилсиз ҳодиса рўй берган бўлса-ю, кутилмаганда чўкиб кетган бўлса, бу иш билан милиция, қутқарув органлари шуғулланади.

— Чўкиб кетиши мумкинмас! — деди Лора.

— У ҳолда кимдандир гумонингиз борми?

— Кимдир чўктирган бўлиши мумкин… Йўғ-э, нималар деяпман ўзим? Кротдай бақувват йигитга кимнинг ҳам кучи етарди…

— Унда нима? Тирик деб ўйлайсизми?

— Билмадим. — елка қисди Лора. — Лекин… Бир нарсани кўнглим сезяптики, бу ерда нимадир бор. Билмадим… Билмадим…

— Яхши, сиз ҳозир бораверинг!.. Керак бўлсангиз, қандай топаман сизни?..

Лора чиқиб кетаётганда ҳар эҳтимолга қарши ундан Кирилл, Крот ҳамда Русланларнинг манзилини олиб қолдим…

 

* * *

 

Эртаси куни ишни Кротнинг уйига боришдан бошладим. Шуниси маъқулдек туюлди. Чунки бу йигитни янада яқинроқдан билишим учун онаси билан суҳбатлашишим шарт эди…

Афсуски, менинг келишим негадир аёлга ёқмади. Жуда совуқ кутиб олди. Айниқса, ўзимни газетадан деб таништира бошлаганимда гапни калта қилди-қўйди.

— Менинг газетчилар билан гаплашадиган гапим йўқ. — деди у қовоғини уйиб. Шунда ҳам ўзимни босиб мақсадимни тушунтиришга ҳаракат қилдим.

— Биласизми, ўғлингиз Чеченистонда хизмат қилган экан. Биз айнан шундай йигитлар тўғрисида материал тайёрлаётгандик. Шунга… Ўғлингизниям киритганмиз. Сиз билан пича суҳбат қилсак дегандим…

— Нима ҳақида?

— Ўғлингиз тўғрисида албатта.

— Нима, у яна бир ҳунар кўрсатибдими?

— Йўқ, йўқ, ҳаммаси яхши. Фақат… Ўғлингиз ҳақида гапириб берсангиз…

— Ниманиям гапирай? Бир ўзим ёлғиз катта қилдим уни. Йигит бўлиб мана, кўрсатган каромати… Бир ўзимни ташлаб кетди… Армиядан келди-ю, квартирани алмаштиришга мажбурлади мени.

— Ҳа-а, квартирани алмаштирди-ю, сиз билан бирга яшашни истамади, шундайми?

— Наҳотки, ўғлингиз билан умуман кўришмасангиз?

— У мен билан кўришишни истамайди. Пул керак бўлган пайтларда келарди шумшайиб. Энди бўлса…

Бу аёлдан ўзим истаган маълумотларни барибир ололмадим. Унинг ҳасратларини эшита-эшита, кунни кеч қилдим. Энди ортга қайтишим ва келгуси режалар хусусида бош қотиришим лозим эди…

Йўқ, бу нақадар қалтис иш эканини кечқурун ўринга ётганимдан сўнг ҳис қила бошладим. Ахир, мен изқувар эмасман. Бутун бошли одам изсиз ғойиб бўлса, ҳеч қандай далил кўринмаса… Хўш, бир ўзим нимага эришаман? Балки Крот деганлари ғирт бандит бўлгандир?.. Ким билсин? Чеченга бориб хизмат қилганлар, уруш кўрганлардан ҳамма нарсани кутса бўлади… Яхшиси, бу ҳақда ички ишлар бўлимидагиларни огоҳлантираман. Ажабмаски, улар ёрдамга қўл чўзишса… Ие, тўхта, Сергей-чи? Ахир, у прокуратурада терговчи бўлиб ишлайди!.. Эҳ, нега шу пайтгача у эсимга тушмади?..

Эрта тонгда Сергейга қўнғироқ қилиб аҳволни тушунтирдим.

— Бўпти, Ольга, сен учун Крот исмли ўша кимсани компьютердан қидириб кўраман. — деди Сергей кулиб. — Ахир, сендай аёлга ёрдам бермай бўларканми… Соат ўн бирларда олдимга кириб ўтгин!..

Мен Сергей айтган вақтда прокуратурага етиб бордим. Сергей ҳақиқатан мени кутиб ўтирган экан.

— Қани, кел, ўтир!.. — у мени тўрга ўтқазиб қўйгач, қандайдир жилдни қўлимга тутқазди. — Мана бу жилднинг ичида ўша Кротнинг бир неча кундалик ёзувлари бор. Биласанми, у ким бўлган экан?

— Йўқ, — дедим ҳайрон бўлиб.

— У бандит бўлган экан… Йўқ… У ҳақиқий киллер бўлган экан… Яхшиси, ўзинг ўқиб чиқ!..

Мен шошилмасдан жилд ичидаги қоғозни қўлимга олдим-да, бирма-бир кўз югуртира бошладим.

«4 май». Артур мени қандайдир эркаклар билан таништирди. Ишга жойлаштириш масаласида улар билан гаплашди. Шаҳар ташқарисига чиқдик. Менинг винтовка ва тўппончадан қандай отишимни текшириб кўришди. Уларга ёқди. Сўнгра биз ҳаммамиз бирга ароқ ичиб, кайф-сафо қилдик.

«11 май». Каттаси билан гаплашдим. Унинг клуби «Мовий аждаҳо» деб аталаркан. Ўзиям жуда қаттиққўл эркак. Исми-шарифи Виктор Петрович. Чеченистонда хизмат қилган. Артур унинг энг яқин дўсти.

«14 май». Мени Артур унинг олдига олиб борди. Мен гўёки биринчи имтиҳондан ўтдим. Имтиҳон оддий. Биттасини тинчитишим лозим экан. Айтишича, анчадан бери қарзини бермай қочиб юрганмиш. Суратини беришди. Тинчитдим. Шундоқ ресторандан чиқаётганда. Кейин тўппончани бир четга отдим-да, жўнаб кетдим.

«15 май». Яна бир бойваччани ўлдирдим. Умуман юрагимда қўрқув ҳисси пайдо бўлмади. Мени топа олмасликларига юз фоиз ишонч билан уйимга йўл олдим.

«16 май». Иш учун беш юз доллар ҳақ олдим. Шахсан Петровичнинг ўзи мени мақтади. Яна бир ишни топширди. Қанақадир катта бир банкнинг каттаси экан. Жуда эҳтиёт бўлишимни айтди.

«20 май». Онамни квартирани сотишга мажбур қилдим. Чунки менинг ишимда алоҳида квартира жуда зарур. Яна машина сотиб олишим лозим. Аммо бунга ҳали эрта.

«23 май». Банкнинг рўпарасида мактаб бор экан. Томига чиқиб бемалол уни нишонга олаверса бўларкан. Бу ҳақда Петровичга хабар бердим. Рози бўлди.

«24 май». Тунда томга жойлашиб олдим. Артур менга снайпер винтовкасини етказиб берди. Эрталаб банкир келди. Битта ўқ билан тинчитдим. Қўриқчилари ҳам доғда қолишди. Секингина томдан тушдим-у, нариги кўчага ўзимни урдим. У ерда ўғирланган «Жигули»да мени кутиб туришарди.

«25 май». Банкир учун беш минг кўкида олдим.

«10 июн». Ниҳоят машина сотиб олдим. Квартира ўзимники. Телефони билан.

«6 сентябр». Менга Петровичнинг шахсан ўзи топшириқ берарди. Навбатдагиси спортчи экан. Алоҳида тайёргарлик кўришга вақт йўқ. Узоқда эди. Спортчи мен чиқишим лозим бўлган поездда бўлишини айтишди. Шошилинч чипта тўғриладим. Менга махсус винтовка беришди. Жўнаб кетдим.

«8 сентябр». Спортчини поезддаёқ тинчитдим. Йўлда поезддан тушиб қолдим. Ишни тез бажарганим учун етти минг кўкида ҳақ олдим. Ишларим жойида.

«31 декабр». Седов деган бойваччани тинчитдим. Беш минг олдим.

«2 феврал». Агар менга бир нарса бўлса, Артурни айблашларингни сўрайман!

Мана шу ерга келганда кундалик тўхтаган эди. Ҳайрон бўлиб қолдим. Нега энди Артурни айблаяпти? Ҳа-а, тўхта, Лоранинг ҳикоя қилишича, ўша куни Артур ҳаммани кетишга ундаган экан. Балки ўшанинг ўзи ўлдиргандир?..

Терговчи билан хайрлашдим-у, тезда Лорани қидириб топдим.

— Юринг, — дедим уни шошилтириб. — Биз ҳозир ўша қутқарувчилардан бир-иккитасини оламиз-да, ўша сизлар борган денгиз бўйига жўнаймиз.

— Нима, бирор нарсани аниқладингизми? — сўради Лора ҳеч нарсага тушунмай.

— Қолганини ўша ерда гаплашамиз…

 

* * *

 

Бу ишга шу қадар берилиб кетибманки, ҳатто милиция ходимларини ҳам оёққа турғаздим. Қутқарувчилар, ғаввослар икки кун денгизни титкилаб чиқишди. Кўрибсизки, Кротнинг жасадини топишди… Шундагина Лорага унинг ким бўлганини айтиб, кундалигини кўрсатдим.

— Наҳотки? — бошини чангаллади Лора. — Наҳотки, Крот киллер бўлган?.. Ишонгим келмайди…

— Хўш, шундаям севган бўлармидингиз? — сўрадим ундан.

Лора бирпас жим қолди.

— Ҳа, — деди ниҳоят бошини кўтариб. — Барибир севаман уни… Қаранг, бекорга ёшлигимизда менинг қўлимгаям манави аждаҳо суратини чизмаган экан. Демак, шуни улғайгандан кейин ҳам ўзига қурол қилиб олган…

— Кирилл-чи? У билан…

— Гапирманг ўшани, Ольга! — деди Лора лаб буриб. — Мен уни севмайман. Кротнинг олиб ташлаган тирноғигаям олмайман уни.

— Барибир учрашиб юргансиз-ку!..

— Бунинг аҳамияти йўқ…

Лора беихтиёр кўзига ёш олди.

— Қўйинг, йиғламанг, — юпатган бўлдим уни. — Қанийди ҳаммаям сизчалик севса… Хўш, бандит эканига қарамай, барибир қабрига бораверасизми?

— Сизга айтдим-ку, севаман уни!.. Мен ҳар куни Кротимнинг қабрига бориб, гуллар қўяман… Тўхтанг, у қандай чўкканини айтишмади-ку бизга!

— Айтишди, — дедим оғир хўрсиниб. — У жуда кўп одамнинг ёстиғини қуритган. Охир-оқибат қўлга тушиб шарманда бўлмаслик учун ўзини ўзи чўктирган. Бандитларнинг аксарияти шундай йўл тутишади… Қисқаси, экспертиза буни аниқлади.

— Нега унда кундалигида Артурни айблабди?

— Э, уларнинг ҳаммаси бир гўр. Бир-бирларига чоҳ қазиб умр ўтказишади… Юринг, ҳали замон ўликхонага чақириб қолишади…

Мен ҳамон йиғидан ўзини тўхтата олмаётган Лорани қўлтиқлаганча, бизни кутиб турган қайиқ томон кетдим.

Светлана АЛЕШИНА

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

 

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Кирсе, в Кировской области и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Кирсе

Ria.city

Жители Кировской области могут сэкономить на проезде в общественном транспорте

В Кирове опубликовали рейтинг зарплат директоров школ, техникумов и колледжей

При серьезном пожаре в Кирсе пострадал мужчина

АФК «Система» займется благоустройством Кировской области

Музыкальные новости

Галина Ржаксенская впервые стала участником ПМЭФ в Санкт-Петербурге

Как Россия уступила Азербайджану значительные территории Дагестана и два села

Собянин сообщил о планах благоустройства территорий школ и детских садов

Московский аэропорт Домодедово и Всероссийское общество инвалидов заключили соглашение о сотрудничестве

Новости Кировской области

В Кирсе прошли учения по ликвидации лесного пожара

В Кирово-Чепецке вступила в силу 20-процентная скидка на проезд в транспорте

В Кировской области зафиксирован первый в году природный пожар

В Кирове опубликовали рейтинг зарплат директоров школ, техникумов и колледжей

Экология в Кировской области

Новые звуковые зубные щетки Revyline RL 075 в персиковом цвете появились в Новосибирске

Есть или не есть кровянку, прокомментировал гастроэнтеролог Садыков

Пьяный гражданин Азербайджана из Тулы поехал в гости к брату и открыл стрельбу в Кургане

Kenzo, коллекция menswear весна-лето 2025

Спорт в Кировской области

Лучший теннисист Казахстана узнал позицию в обновленном рейтинге ATP

«Надо чем-то жертвовать». Арина Соболенко отказалась ехать на Олимпиаду в Париже

«Ну и где здесь «группа смерти?» ATP показала, каким был бы Евро-2024 с теннисистами

Овечкин, Яковлев, Фридзон и Мыскина сыграли в падел-теннис в Турции: «Победила дружба»

Moscow.media

Пьяный гражданин Азербайджана из Тулы поехал в гости к брату и открыл стрельбу в Кургане

Николаю Николаевичу Дроздову сегодня исполнилось 87 лет!

Белые ночи Беломорья....

«Три богатыря. Ни дня без подвига» уже в кино! «Юмор FM» рекомендует







Топ новостей на этот час в Кирсе и Кировской области

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *