Россияда рўй берган ЙТҲда беш нафар ўзбекистонлик жабрланди (видео)
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «Penzavzglyad.ru» Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотларга кўра, 27 сентябрь куни М5-Урал автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, жабрланганлар турли хил жароҳатлар билан Нижний Ломов туманлараро касалхонасига ётқизилган. Касалхона вакилининг сўзларига кўра, тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин уларнинг аҳволи барқарорлашган. Бош консулхона вазиятни назоратга олган. Читать дальше...