Омскдаги кўп қаватли уйларнинг бири ёнидан тиз чўкканча қолиб кетган эркак мурдаси топилди…
Шу уйда яшовчилар ҳеч қачон мурданинг тиз чўкканча турганини ҳаётда кўришмаган экан. Нафақат улар, балки дунёда бу каби манзара деярли кузатилмаган. Мурда одатда оёқ-қўлларини узатган кўйи чалқанча ётади. Хуллас, даҳшатга тушган одамлар дарров полицияга хабар беришди. Омск тергов бошқармасидагилар экспертиза ёрдамида марҳум 55 ёшда экани, Днепровск кўчасида яшаганини аниқлашди. Танасида қийноқ ёки калтак излари йўқ. Экспертлар эркак яъни ҳаво етишмасдан бўғилиш туфайли ўлим топганини таъкидлашди.