БМТ Афғонистон ҳукуматини аёлларга нисбатан зулм ўтказиш сиёсатидан воз кечишга чақирмоқда
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Aфғонистон муваққат ҳукумати томонидан аёллар ҳуқуқларининг чекланишини «аёлларга нисбатан институционал тизимли зулм» деб атади. Шу билан бирга, мамлакатдаги гуманитар инқироз фонида аҳолининг 93 фоизи тўйиб овқатланмайди, дея маълум қилди БМТ.