Бугун Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова таваллуд кунини нишонламоқда
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироатхон Ҳошимова ўзининг таваллуд кунини нишонламоқда. Ушбу муносабат билан санъат олами вакиллари ўзларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мамлакатнинг биринчи рақамли хоними номига табриклар йўллашмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Hordiq.uz таҳририяти номидан Зироатхон Ҳошимовани таваллуд кунлари муносабати билан муборакбод этамиз.