“ЖИНОЯТ ҚИДИРУВ БЎЛИМИ ХОДИМИНИНГ БИР КУНИ” туркумидан
«Олтин занжир операцияси» (телесериал сценарийси) 1-серия * * * Қиш. Экранда оппоқ қор босган дарахтзор намойиш этилади. Оппоқ қорли дарахтзорда турли қушлар чуғурлашганча уёқдан-буёққа чопади. Тасвир оҳиста серқатнов йўлга ўтади. Уёқдан-буёққа ғиз-ғиз қатнаётган машиналар кўрсатилади. Йўл ўртасида баланд бўйли, курткали, кепкасини бостириб олганча йўлни кесиб ўтмоқчи бўлаётган йигит — милиция лейтенанти Самин Ўтаров намоён бўлади. […]