Қиз боланинг қадри мебель билан ўлчанадими?
Қизи бор уйнинг файзу фариштаси бўлади. Бундан фахрланамиз. Негаки, оиламизда навниҳолдек маликалар камолга етмоқда. Келажагимиз давомчиси қизларимизни оқ ювиб, оқ тараймиз, ҳеч кимдан кам қилмай тарбиялаймиз, кўз қорачиғидек асраб-авайлаймиз. Гоҳо меҳр-муҳаббатимизни ошкора намоён этмасак-да, унинг бахту иқболи йўлида ҳамма нарсага тайёр турамиз. Ҳар бир ота-онанинг, бобою бувининг дилидаги истак шу. Бунга қўшилмасликнинг асло иложи йўқ. […]