Энди вертолётда Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш мумкин
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Махсус авиация ишлари» авиакомпанияси туроператорлар, агентликлар ва барча хоҳловчиларга Ўзбекистоннинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр қилиш хизматидан фойдаланишни таклиф қилмоқда. «Биз Тошкент вилоятининг сўлим гўшалари бўлган Пскем водийси, Майдонтол, Ихначсой, Испайсой ва қайноқ сув отилиб чиқадиган булоқлари билан машҳур Ангрен ясси тоғлари, Каптаркумуш дараси, Пўлатхон ясси тоғлари, Чимён чўққисига вертолётда сайр […]